БОБ (тахаллуси; асл исми Сайид Али Мухаммад) (1819. 20.10, Шероз 1850, 9.7, Табриз) — бобийлик асосчиси, бобийлар қўзғолони раҳбари. Сайид Али Муҳаммад 1844 й. да ўзини Боб (араб тилидаги эшик, дарвоза сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ҳақиқат ва адолат йўлига олиб борувчи эшик» деган маънода талқин қилинган) деб атайди. Маҳдийнинг хоҳиширодаси, йўлйўриқлари халққа «мен орқали боради», деб эълон қилди. У халоскор — махдийнинг келиши яқинлашганлиги ғоясини тарғиб қилди. Боб 1847 й. да қамоққа олинди, у ерда «Баён» (араб. — тушунтириш, ёритиб бериш, таърифлаш) асарини езди. «Баён»да бобийлар ҳаракатининг асослари ёритилган. Боб бобийлар қўзғолони вақтида Эрон шоҳи фармони билан катл этилди.