БОБИЛ

БОБИЛ (шумерча Кадингирра, аккадча Бабилу, айнан — тангри дарвозаси) — Месопотамиянинг шим. қисмида, Фурот дарёси бўйида жойлашган шаҳар; ҳозирда Хилла ш. (Ироқ). Б. дастлаб Аккад шоҳи Саргон (мил. ав. 2364 — 2314) ҳақидаги афсонада ва Ур давлатининг III сулоласига оид ҳужжатларда тилга олинган. Б. Биринчи Бобил сулоласи (мил. ав. 1894—1595) даврида катта роль ўйнай бошлаган, Хаммурапи (давримил. ав. 1792—1750) га келиб эса нафақат Месопотамиянинг, балки бутун Олд Осиёнинг йирик сиёсий, маданий ва хужалик марказига айланган. Тахм. 1595 й. Б. нмхеттлар, сўнгратахм. 1518 й. касситлар босиб олган. 13—12-а. ларда шаҳар Оссурия подшолари Тукултининурти I ва Тиглатпаласар I томонидан икки маротаба вайрон этилган. Мил. ав. 1-минг йиллик бошларида Оссурия ва оромий қабилаларидан халдейлар ўртасида Бобил учун кураш бўлган. Мил. ав. 732 й. дан Б. Оссурия давлати таркибида. Мил. ав. 689 й. шаҳар исён кўтарганлиги сабабли Оссурия подшоси Синахериб томонидан буткул вайрон этилган. Тахм. мил. ав. 680 й. Синахерибнинг вориси Асархаддон томонидан кайта тикланган. Мил. ав. 626 й. Благи ҳокимиятни халдей Набопаласар (626—604) эгаллаб олган. Навуходоносор II (604—562) даврида шаҳар гуллабяшнаган, равнақтопган. 538 й. Б. ни форслар шоҳи Кир босиб олган. Мил. ав. 331 й. Б. ни Искандар Зулқарнайн забт этган. Мил. ав. 312 й. Б. Искандарнинг саркардаларидан бири Салавк қўли остига ўтган. Шу пайтдан эътиборан Бобил етакчилик мавқеини йўқота борган ва мил. 2-а. га келиб тарих саҳнасидан узилкесил тушиб кетган.