БОБИШМУЛЛА

БОБИШМУЛЛА — сак қабилаларидан апасиакларга оид қалъа ва қабр харобалари (мил. ав. 4—2-а. лар). Қад. Хоразм воҳасидаги Жанадарё бўйида жойлашган. Бобишмуллада археолог С. П. Толстое қазиш ишлари олиб борган (1946). Тўғри тўртбурчак тарҳли қалъа буржлар билан мустаҳкамланиб, шинакли мудофаа деворлари билан ўралган. Марказида катта бино ва бурчак қисмида бош минора бўлган. Буларнинг барчаси хом ғишт (39x39x11 ва 40x40x11 см)дан қурилган. Қазишмаларда тегирмон тошлари, ҳайвон суяклари, сопол идишлар, кўплаб олтин тақинчоқлар топилган. Одам жасадлари махсус тахта супалар устига қўйилган.

Loading...