БОБО

БОБО, бува — 1) отанинг ва онанинг отаси;

2) туркий халқлар ўзидан олдинги етти пушт (наел) шажарасини билиши шарт бўлган. Шу етти пуштнинг биринчиси катта Бобо дейилган;

3) ҳозир қариндош бўлмаган ёши улуғ кекса кишиларга мурожаат қилганда ҳам ҳурмат юзасидан Бобо сўзи ишлатилади;

4) азизавлиёлар номига қўшиб ишлатилади: мас, шайх Зайниддин бобо ва б. ;

5) бухоронинг катта даҳаларидаги бош миршаб унвони.