БОБОДЕҲҚОН

БОБОДЕҲҚОН — 1) деҳқончилик касбининг устаси, миришкор, тажрибали кекса деҳқон. Деҳқончилик ишларига моҳир, ўз ишининг соҳиби бўлган деҳқонларни Ўрта Осиёда қадимдан Бободеҳқон деб аташган. Кишилар деҳқончиликда улардан маслаҳатлар олишган, уларнинг изидан боришга одатланишган;

2) Ўрта Осиё халқлари орасидаги ривоятларга кўра, деҳқончилик ҳомийси, пири. Халқ орасида экин экиш, ўришйиғиш вақтида «Бободеҳқон қўлласин». «Бободеҳқоннинг қули» деб айтиш шунинг натижасидир.

Next Article

БОБОЕВ