БОБОЕВ

БОБОЕВ Тўхтасин (1923.23.1, Фарғона вилояти Жонкетмон қишлоғи — 2000.15.1, Оҳангарон ш.) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Белоруссия фронти, 61армиясининг 81ўқчи дивизиясига қарашли 154махсус разведкачилар ротасида хизмат қилган. 1943 й. Днепр дарёсидан кечиб ўтган ва қўшинлар етиб келгунга қадар душманлар ҳужумини жасорат билан қайтариб турган. Кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1944). Урушдан кейин Тошкент юридик ин-тини битирган (1952). К-з раиси, с-з директори бўлиб ишлаган. 1962 й. дан Оҳангарон ш. да яшайди.

Loading...