БОБУРИЙЛАР

БОБУРИЙЛАР — Ҳиндистонда (1526—1858) ҳукмронлик қилган сулола. Темурийларлзм Заҳириддин Муҳаммад Бобур асос солган. Чет элларда, мамлакатимизда, ҳатто Ҳиндистонда ҳам Бобурни ва унинг авлодларини «буюк мўғуллар» деб аташ одат бўлиб қолган. «Буюк мўғуллар» деган ибора Чингизхон ва ундан кейинги мўғул қоонлари (Ўқтой қоон, Гуюк қоон, Мунка қоон)га тааллуқли бўлиб, Бобурийлар аслида Бобур авлодларидир. Улар тарихий ҳужжатларда ўзларини «бобурий мирзолар» деб юритишган. В. В. Бартольд дунёда тарқалган «буюк мўғуллар» иборасининг хато эканлигини кўрсатиб, «Европаликлар Темурни ва унинг ўғиллари ҳамда набираларини мўғуллардан тарқалган деб ҳисоблаб, (Бобур) салтанати учун «буюк мўғуллар» деган ном тўқидилар», деб ёзади. Бу ибора эса Европадан Ҳиндистонга «кўчиб» келиб, ҳиндлар орасига инглизча китоблар воситаси билан тарқалгандир. Сўнгги йилларда «буюк мўғуллар» деган хато ибора ўрнига «бобурийлар» ибораси қўлланила бошладики, бу ибора тарихий ҳақиқатни тўғри акс эттиради. Б. Ҳиндистонда 332 й. ҳукмронлик қилдилар. Бобурийларнинг вакиллари: Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1526—30), Ҳумоюн (1530-39; 1555-56), Акбар ( 15561605), Жаҳонгиршоҳ (1605—27), Шоҳ Жаҳон (1627-58), Аврангзеб Оламгир (1658—1707), Баҳодиршоҳ I (1707-12), Жаҳондоршоҳ (1712—13), Фаррух Сияр (1713-19), Муҳаммадшоҳ (1719-48), Аҳмадшоҳ (1748—54), Оламгир II (175459), Шоҳ Олам II (1759-1806), Акбар II (1806—37), Баҳодиршоҳ II (1837-58).

Loading...