БОБУРНОМА РАСМЛАРИ

«БОБУРНОМА» РАСМЛАРИ — Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асарига ишланган миниатюралар. Бобурийлар ҳукмронлиги (айниқса Акбар) даврида Ҳиндистонда шаклланган, Ғарбда м«ўғуллар миниатюраси» номи билан маълум бўлган тасвирий санъат юзага келган. Ҳирот, Бухоро, Самарқанд, Шероз, Табриз миниатюра санъатининг энг яхши анъаналарини ижодий ўзлаштириб, қад. ҳинд тасвирий санъатини дунёвий мазмун билан бойитган Дасвант, Басован, Устод Мансур, Мукунд, Рамдас, Кесу Гужаротий, Фаррухбек Қалмоқ, Иброҳим Наққош ва б. мусаввирлар ўша даврда яратилган ва кўчирилган бир қатор қўлёзмаларни — «Бобурнома», «Акбарнома», «Зафарнома», «Жоме аттаворих» («Тарихлар мажмуаси») ва б. ни нафис ва жозибадор расмлар билан безаганлар. Бизгача «Бобурнома»нинг шу тарзда безатилган нусхалари (8 нусха тўлиқ ҳолда) етиб келган: Британия музейида (Англия) ва Оксфорддаги Бодли кутубхонасида, Дехлидаги Миллий музей ва Рожастҳон штатидаги Алвар кутубхонасида (Ҳиндистон), Париж миллий кутубхонасида; шунингдек Москвадаги Шарқ халклари санъати музейида (57 варакда 69 расм), Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида (Ирландия), Париждаги Лувр музейида, АҚШнинг Фрир галереясида, Фогг санъат музейида, Канаданинг Оттава ш. даги Миллий галереяда ва шахсий йиғимларда сақланмоқца. Расмларнинг асосий мазмуни тарихий воқеалар, маиший манзаралар, жанг лавҳалари, ов ва спорт ўйинлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, турли сиёсий воқеалар, учрашув ва б. ни тасвирлашдан иборат. Асар мазмуни билан чекланган рассомлар барча тарихий, географик, этн. омиллардан фойдаланган ҳолда бир бутун тугалланган ижодий мужассамотлар яратганлар. Расмларда шарқ санъатидаги шартлилик заруриятидан, кўп режали мужассамотлардан моҳирона фойдаланилган. Расм ва бўёқлар мувозанатини нозик сезиш, рангларни танлай билиш, тасвирланаётган давр руҳини, гўзалликни аниқҳиссий шаклларда гавдалантириш, имоишора, ҳаракатни жонли бера билиш, бўёкдардаги ички монандлик каби ҳинд рассомлигига хос хусусиятлар ва б. жиҳатидан бу расмлар ғоят катта бадиий қимматга эга.

Ад.: Миниатюры рукописи «Бабурнамэ»: (Альбом), М., 1960; «Бобурнома» расмлари: (Альбом), Т., 1970; Мадраимов А., Расмларда Бобур ҳаёти, Т., 1983.

Loading...