
БОЧКА
БОЧКА — 1) самолётда учишнинг мураккаб усули. Ўз учиш йўналишини саклаган ҳолда самолётни бўйлама ўқи атрофида қаноти билан тўлиқ айлантириб, дастлабки ҳолатига қайтаришдан иборат. Бу усул учувчидан катта маҳорат талаб қилади;
2) қад. рус суюқлик ҳажми ўлчов бирлиги. Қиймати 40 пақир (491,96 л) га тенг бўлган;
3) кемаларнинг причалдан нарида тўхтаб туриши учун ўрнатиладиган металл қалқовуч. Сув тубидаги грунтда ётган залвар якор (чангак) билан боғлиқ бўлган занжир (бридель) Бочкани тутиб туради; 4) суюқлик (сув, ёғ, пиво ва б.) солиб қўйиладиган думалоқ идиш. Ёғоч, металл, пластмассадан ясалади.