БОД

БОДтанда иплари (ўриш нахлари) нинг бир-бирини кесиб (мингашиб) тушган жойи. Уч хил бўлади: тоқ, жуфт ва ливит Бод олиш деганда шойи ва атлас тўқишда икки шода ўртасидаги Бодни юқорига суриб чиқариш, Бод солиб олиш деганда калава машинада ипакни мингаштириб калавалаш, Бод суриш деганда шойи, атлас, беқасам тандасини оққа ёзганда ливитларни бир-биридан ажратиб, танданинг у бошидан бу бошига суриш, Бод ташлаш деганда ўриш ипаклар даврага ўралиб тандаланганда бир ливитнинг иккинчи ливит устига мингашиб қолиши тушунилади.

Loading...