БОДЕН КЎЛИ — Германия, Швейцария ва Австрия чегарасидаги қад. музлик водийсидаги йирик кўл. 395 м баландда жойлашган. Майд. 538 км2, уз. 63 км, эни 14 км, энг чуқур жойи 252 м. Б. к. шим. ғарбга 3 қисмга тармоқланган (Иберлинг, Қуйи ва Целлер кўллари). Қирғоқларининг аксарият қисми текис ёки жан. шарқи баланд қояли. Боден кўлидан Рейн дарёси оқиб ўтади. Кема қатнайди. Суви камданкам музлайди, қишда соҳил иқлимини юмшатиб туради. Балиқ овланади. Кўл соҳилидаги йирик шаҳарлар: Констанц, Фридрихсхафен, Линдау (Германия), Брегенц (Австрия). Боден кўли атрофида курорт, қўриқхона кўп.