БОДОМИСТОН

БОДОМИСТОНСурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги сой. Тўпалангдарё (Сурхондарё)га қуйилувчи Киштутсойтшт чап ирмоғи. Ҳисор ва Қолдирға тоғлари туташган жойдаги музликлар (3700 м)дан бошланади. Юқори оқимида ғарбга, сўнг жан. ғарбга оқади. Уз. 12 км, ҳавзасининг майд. 91 км2. Б. нинг умумий уз. 10 км бўлган 7 та майда ирмоғи бор, ҳавзасида умумий майд. 5,9 км2 бўлган 6 та музлик мавжуд. Бодомистон сувайирғичида Сурхондарё ҳавзасининг энг баланд (4643 м) жойи ҳамда энг катта музлиги (уз. 3,2 км, майд. 3,0 км!) жойлашган. Қор ва муз сувларидан тўйинади, ўртача йиллик сув сарфи 2,7 м3/сек. Бодомистон суви кўпайганда (июль—сент.) ўртача йиллик сув сарфи 6,4 м3/сек бўлади.

Loading...