БОДОМИЙ — серҳосил, жайдари ўрик нави, меваси бодомга ўхшайди. Дарахтининг бал. 10—15 м, шохшаббаси кенг. Кўчати ўтқазилгач, 4—5йили ҳосил беради. 60—80 йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ яшайди. Меваси ўртача (28—30 г), чўзиқроқ, сариққизил, текис, ялтироқ. Эти сариқ, мазали, данагидан яхши ажралади, мағзи ширин. Июлнинг биринчи ярмида пишади. Тупидан 20—25 ёшида 200 кг гача ҳосил беради. Қуритилганда 21—22% баргак тушади. Совуққа чидамли. Суғориладиган унумдор ерларда яхши ўсади. Фарғона водийсида кенг тарқалган (қ. Ўрик).,