БОДХИЗ ҚИРЛАРИ

БОДХИЗ ҚИРЛАРИ — Туркманистоннинг жан. шарқидаги қирлар. Мургоб ва Тажан дарёлари оралиғида. Бал. 1267 м гача. Афғонистондаги Паропамиз тоғларининг шим. этаги. Шим. да Қорақум чўлига туташган. Ер юзаси ясси текислик ва байирпардан иборат. Байирлар орасида қуруқ сой ва жарлар, шўрхок ва тақирлар учрайди. Бодхиз қирларининг иқлими кескин континентал; езда тра 44—46° гача боради, ёғин кам (200—250 мм), доимий оқар сув йўқ. Ер ости сувлари жуда чуқурда ва аксари шўр. Бодхиз қирлари даги қумоқ ва қумоқли бўз тупроқца қиёқ, қўнғирбош, шувоқ, баландроқ ерларда бўйдор ўтлар ва листа буталари, эфемер ўсимликлар ўсади. Бодхиз қирларида асосан қоракўл кўйлари боқилади. Ёввойи ҳайвонлардан архар, жайран, турли калтакесаклар, илон, сичқон, каламушлар бор. Қулонларни қўриқлаш ва кўпайтириш мақсадида Бодхиз қўриқхонаси ташкил этилган.

Loading...