БОФОРТ ДЕНГИЗИ — Шим. Муз океанининг Шим. Америка соҳилидаги чекка денгизи. Барроу бурни билан Банкс ва ПринсПатрик олари ўртасида. Майд. 481 минг км2, энг чуқур жойи 3749 м, ўртача чуқ. 1004 м. Кўп қисми материк саёзлигида жойлашган. Бофорт денгизига Макензи дарёси қуйилади, денгиз йил бўйи муз б-н қопланиб ётади. Инглиз адмирали Ф. Бофорт (1774—1857) номи билан аталган.