БОФТА

БОФТА (форс. — тўқима) — тўқилган шаклдаги ислимий нақш ёки нақш бўлаги; таноб сингари йўналишида ҳосил қилинган айланма шаклли боглам (тўқима). Б. мужассамотнинг асоси (баъзан маркази) ни ташкил этса, нақш Бофта сўзи билан қўшиб аталади: Б. ли капалакгул, Бофта ли тугунгул, Бофта ли турунж ва ш. к. Халқ усталаридан О. Қосимжонов (Б. ли даврагул), С. Норқўзиев (Б. ли токча намоён, Бофта ли қўшбандгул), Ж. Ҳакимов (Б. ли ойгул, Бофта ли пахтагул) ва б. ижодида кўп учрайди. Бофта асосида рангбаранг мужассамотлар яратилган.