БОҒ ИНВЕНТАРИ

БОҒ ИНВЕНТАРИ — мева дарахтларини ўстириш ва боғни парваришлашда ишлатиладиган асбобанжомлар. Боғ инвентари қўлда ишлатиладиган (кетмон, белкурак, ток қайчи, паншаха, челак, пайванд пичоқлари, арра, нарвон, сават ва б.) ҳамда мотор кучи билан ишлайдиган асбоблар (насосли пуркагичлар, чанглатгичлар, культиваторлар, ўт ўрадиган, ўғит соладиган мосламалар ва б.)га бўлинади.