БОҒ МАЛҲАМИ

БОҒ МАЛҲАМИ — дарахтнинг пайвандланган, кесилган ва механик шикастланган жойига суркаладиган малҳам (замазка). Боғ малҳамини хонаки усулда ва тез тайёрлаш усуллари: а) қиздирилган 1000 г нигролга 300 г эланган ёғоч кули қўшилади ва энг арзон малҳам олинади; б) алоҳида эритилган 1000 г парафинга 1000 г канифол майдалаб қўшилади. Сўнгра 1000 г нигрол қиздирилиб унга секин-аста эритилган парафин ва канифол қуйилади; в) 0,25 л алифмой киздирилади, унга 1000 г майдаланган канифол қўшилади. Бошқа идишда 5000 г парафин суюлтирилади ва унга канифолли алифмой қўшилади. Ишлатишдан аввал малҳам илитилади. Ҳоз. саноатда ишлатишга тайёр Боғ малҳами ҳам ишлаб чиқарилади.