БОҒ ЎРМОН ИҲОТАЗОРЛАРИ

БОҒ ЎРМОН ИҲОТАЗОРЛАРИ — мевали боғлар, узумзорлар ва б. микроиқлимини яхшилаш ва табиатнинг зарарли омилларидан саклаш учун улар атрофига белбоғ усулида, боғ ичида карта чегаралари бўйлаб барпо этиладиган дарахтзорлар. Боғ ўрмон иҳотазорлари шамол тезлигини сусайтиради, қишда боғларни қор қуюнларидан асрайди. Бу эса мевали дарахтларнинг яхши ўсиб, ривожланиши, ҳосилдорлигининг ошишига таъсир кўрсатади. Боғ ўрмон иҳотазорлари боғнинг чегараси бўйлаб (2—3 қаторли тўрсимон тузилишда) асосий ва ички майдон,чалар бўйлаб (1—2 қаторли ярим панжарасимон тузилишда) ички ёрдамчи иҳотазорлардан таркиб топади. Ички иҳотазор асосан ўзаро 300—400 м оралиғида жойлаштирилади. Иҳоталар туташган жойларда 8—12 м энликда очиқ жойлар қолдирилади. Қатор оралиқлари 2,5—3 м, қатордаги дарахтлар оралиғи 1,5—3 м бўлади. Боғ ўрмон иҳотазорлари бог барпо этишдан 2—3 йил илгари ҳар бир минтақага мое тез ўсадиган, илдиз бачки чиқармайдиган дарахт кўчатлари (терак, қайрағоч, заранг, учтикан ва б.) экилади (қ. Дала ўрмон иҳотазорлари).