БОҒ САЙЛИ

БОҒ САЙЛИ — баҳор, ёз ва куз фаслларида ташкил этиладиган ўзбек меҳмондорчилиги турларидан бири. Мезбон (боғбон)нинг боққа меҳмон чақириши ёки меҳмонларнинг ўзи (қариндошуруғ, ёру биродар, ҳамкасблар) ташриф буюриши билан Боғ сайли бошланади. Боғ сайли меҳмондорчилиги икки мазмунга эга: бири — табиат гўзалликлари, мевачева, гулларнинг муаттар ҳиди, тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш, иккинчиси — боғдорчилик ишлари: ток очиш, боғ тозалаш, мева йиғиш, қоқи солиш каби юмушларда кўмаклашиш. Боғ сайлида одамлар мароқли дам олиш билан бирга фойдали иш ҳам қилишади. Бу маросимда турли таомлар тайёрланади. Ёзги ва кузги Боғ сайли пайтида ҳар бир меҳмон нозу неъматларни «ўз қўли б-н» узиб тановул қилади. Боғ сайли узбек халқининг энг яхши анъаналаридан бири.