БОГАЗАР ТОҒИ

БОГАЗАР ТОҒИҚашқадарё вилоятидаги тоғ. Ҳисор тизма тоғлари таркибига киради. Энг баланд жойи — Човурткали чўққиси, 2098 м. Уз. 10—12 км. Богазар тоғи жан. ғарбдан шим. шарққа йўналган. Унингжан. шарқий ён бағирлари Кичик Ўрадарё водийсига анча қия, баъзи жойларда тик тушган, шим. ғарбий ён бағирлари эса ётиқроқ. Сувайирғич қисми ясси. Тоғ ён бағирларидаги булоклардан бошланувчи сойлар Кичик Ўрадарё томон оқади. Богазар тоғи т . юра, бўр ва палеогеннинг чўкинди жинслари (қумтош, гил, конгломерат, алевролит, оҳактош)дан ташкил топган. Ён багирларидаги жигарранг тупроқларда қизиларча ва саурарча, заранг, бодом кенг тарқалган. Арчазорлар остида буғдойиқ, шунингдек учқат (шилви), оқхаргул ва б. усади. Богазар тоғи ёзги яйлов.

Loading...