БОҒБЕКОВ

БОҒБЕКОВ Сафо (1903, Хива 1978) — хивалик ёғоч ўймакори, Хива бадиий ўймакорлик мактаби вакили. Отаси уста Боғбек Абдураҳмонов ва ўймакор уста Ота Полвоновдан ҳунар ўрганган. Боғбеков анъанавий ислимий нақшни ривожлантирди. Жамоат ва турар жой бинолари учун ўйма нақшли эшик, устунлар, намоёнлар, бадиий буюмлар (қутича, лавҳ ва б.) тайёрлаган. Навоий театри фойелари эшиклари (1945 — 46, ҳамкорликда), Урганч т. й. вокзали биноси эшиклари (1951—52) ни бадиий ўйма нақшлар билан безаган, «Ўзбекистон» теплоходи ички безаклари (1970) ва Урганчдаги «Интурист» меҳмонхонаси тантаналар зали (1974) учун намоёнлар яратган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. 18—19-а. лар Хива меъморий обидаларини таъмирлашда қатнашган. Боғбеков ишларидан намуналар музейлар (Тошкент, Москва, СанктПетербург ва б.) да сақланади.