БОҒБОНЛИ МАСЖИД

БОҒБОНЛИ МАСЖИД — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1809). Масжиднинг умумий тарҳи 26х 13,3 м. Бош тарзидаги гумбазли дарвозахона орқали ҳовлига кирилади. Дарвозахонанинг икки ёнида ҳужралар жойлашган. Ховлининг икки томони девор билан ўралган. Юқорида олди айвонли, гумбазли хонақоҳ (6,8×6,8 м) жойлашган. Девори ва пойдевори пишиқ ғиштдан, дарвозахона пештоғи силлиқланган ғиштдан жуфт-жуфт қилиб терилган, деразалари панжара шаклида ганчдан ишланган. Эшиги ўйма нақшли (Уста Рўзи Муҳаммаднинг исми қайд этилган). Хонақоҳ ички деворлари ганч сувоқли. Жан. да меҳроб, бошқа томонларига чуқур ва кенг равоқлар ишланган. Айвон шипи ва устун (14-а. га оид)лари ўйма нақшлар билан безатилган. Устунлар курсиларга ўрнатилган. Масжид кираверишига ўрнатилган тош лавҳага уста Полвонқулнинг исми ва бино қурилган йили шеърий сатр билан ёзилган.