БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИНСТИТУТИ

БОҒДОРЧИЛИК, УЗУМЧИЛИК ВА ВИНОЧИЛИК ИНСТИТУТИ, акад. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти — Ўрта Осиёда мевачилик ва узумчилик соҳасидаги энг йирик илмий марказ. Дастлаб 1898 й. да Тур кистон қ. х. тажриба даласи сифатида Р. Р. Шредер томонидан асос солинган. 1925 й. дан Ўзбекистон қ. х. тажриба ст-яси (1928 й. да Р. Р. Шредер номи берилган), 1930 й. дан боғдорчилик ва сабзавотчилик тажриба ст-яси, 1937 й. дан меварезавор ўсимликлар ст-яси, 1948 й. дан меварезавор ўсимликлар илмий тадқиқот инти, 1958 й. дан богдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот инти, 1977 й. дан мевачилик, узумчилик ва виночилик илмий и. ч. бирлашмаси, 1995 й. дан «Мевашарбат» илмий и. ч. корпорациясининг бош корхонаси. Инт таркибида агротехника ва боғдорчиликни жадаллаштириш; селекция; иқтисодиёт; механизация; субтропик ва цитрус ўсимликлари; мевани қайта ишлаш ва сақлаш бўлимлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш; агрокимё; физиология ва биокимё; радиоактив изотоплар лаб. лари бор. Инт қошида аспирантура бўлими, мевасабзавотчилик коллежи, боғдорчилик мактаби мавжуд. Интнинг боғдорчилик ва узумчилик муаммолари б-н шуғулланадиган Самарқанд филиали, Фарғона (Қува туманида), Самарқанд, Тоғли боғдорчилик ва узумчилик (Чорвоқ, Тошкент вилояти), Виночилик (Тошкент вилояти Қибрай туманида; виночилик з-ди билан бирга), Жан. Ўзбекистон тажриба ст-яси (Денов) бор (2000). Инт Андижон, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Избоскан, Наманган, Қарши, Самарқанд, Тошкент, Хоразм (Урганч), Бандихон, Сирдарё, Ойқор (Бахмал тумани), Чархин (Пастдарғом тумани), Тавоис (Қизилтепа тумани), Оқтош (Пайариқ тумани) тажриба хўжаликларига илмий раҳбарликни амалга оширади (бу хўжаликларнингумумий экин майд. 17324 га; 2000). Инт фаолияти мобайнида мева, резавор мева ва токнинг 200 янги нави етиштирилди ва тавсифланди. Шулардан 64 нав р-нлаштирилди, 139 нав давлат синовидан ўтказилмоқца. Инт фаолияти М. М. Мирзаев,Ъ. В. Кузнецов, С. С. Калмиков, А. Г. Шредер, К. В. Смирнов, А. К. Павлов, А. С. Череватенко, С. И. Ягудина, О. К. Афанасьев, С. Эшонхонов, М. К. Собиров, X. F. Ғуломов, Ю. М. Жавакянц, М. Ж. Раззоқов ва б. олимларнинг номлари билан боғлиқ. Интда боғ ва токзорлардан мўл ҳосил олиш агротехникаси ишлаб чиқилиб, республиканинг ҳамма р-нларида татбиқ этилди. Боғдорчилик ва узумчиликни ихтисослаштириш масаласи ҳал қилинди. Интда мева, резавор мева ва токнинг биологик хусусиятларини ўрганиш, янги ўзлаштирилган ерларда, тоғ этаги ва тоғ р-нларида, шу жумладан Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийсининг тошлоқ ҳудудларида боғдорчилик ва токчиликни ривожлантириш, қоки ва майиз қуритиш ҳамда саклаш технологиясини такомиллаштириш, мева дарахтлари ва токларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш усулларини яратиш, бог ва токзорларда механизацияни кенг жорий этиш, кўчат етиштиришда замонавий усулларни қўллаш ишлари олиб борилади. Интнинг 45 жилд илмий асарлари тўплами нашр этилган. Интда 157 илмий ходим, жумладан 2 фан д-ри ва 44 фан номзоди ишлайди (2000). Инт Халқаро кўргазмаларнинг олтин ва кумуш медаллари билан мукофотланган.

Мирмақсуд Мирзаев.