БОҒИ АВАРС

БОҒИ АВАРС, Баварс — Бадахшондаги ўрта аср калъаларидан бири. Талиқон билан Бадахшон ш. оралиғида жойлашган. Маҳаллий ривоятларга кўра, Боғи Аварс гўзал ва обод бўлган, қалъанинг айлана девори 2,5 фарсаҳни ташкил этган. Боғи Аварс қалъаси 13-а. да Чиғашойхон даврида бузилиб, бир неча асрдан сўнг 17-а. да қайта тикланган. Бу ердаги бир булоқ сувидан винонинг таъми келиб турган. Яъкубий (9-а.) асарида Баварс ш. тарзида учраб, у Балхга мансуб, жоме масжиди бор шаҳарлар қаторида қайд этиб ўтилган.