БОҒИАФЗАЛ

БОҒИАФЗАЛ — қад. қишлоқлардан бири. Бухоро вилояти Шофиркон туманида жойлашган. Боғиафзал яқинида илк ўрта асрларда Бухорода ҳукмронлик қилган вардонхудотларнинт қароргоҳи — Вардонзе қўрғони (Қўрғонтепа) харобалари мавжуд. 1880 й. да Боғиафзал қаттиқ бўрон натижасида қум остида қолган. Ҳоз. қишлоқ қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгарган. Боғиафзал ҳусайни узуми ва кишмиши билан ҳам машҳур.