БЎҒИМ

БЎҒИМ — суяклар (баъзан пайлар) нинг ҳаракатчан бирикиши, бунда бириккан юза оралиғида бўшлиқ (ёриқ) бўлади. Бўғим ҳосил бўлишида иштирок этадиган суякларнинг (бирида бўғим бошчаси, иккинчисида эса бўғим чуқурчаси бўлади) синовиал суюқлик б-н тўла. Бўғим бўшлиги ва Бўғим халтаси фарқ қилинади. Суякларнинг бир-бирига бириккан учлари бир хилда бўлмайди. Кўпинча оёққўлнинг найсимон суяклари Бўғим соҳасида йўғонлашиб, бошча, суякнинг қарамақарши юзасида эса ботиқчалар ва майдончалар ҳосил қилади. Суякларнинг Бўғим юзалари Бўғим пайлари билан қопланган бўлиб, улар ҳаракат вақгида содир бўладиган зарбларни камайтиради, Бўғимнинг эркин ва эластик ҳаракат қилишига имкон беради. Бўғим ҳосил қилишда иштирок этадиган суякларнинг учлари бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, Бўғим халтаси б-н, ички томондан эса синовиал парда билан ўралган. Бу парда пайлар юзасини намлаб турувчи ва улар ҳаракатини енгиллаштирувчи суюқлик ишлаб чиқаради, акс ҳолда ҳаракат чоғида Бўғим ҳосил қилган суякларнинг юзалари ўзаро ишқаланиб оғриқ пайдо қилади ва ҳаракат чекланади. Кўпчилик Бўғим халтаси бойламлар билан мустаҳкам ўралган. Бўғим юзаларининг шаклига қараб шарсимон (кўп ўқли), ғалтаксимон (бир ўқли), тухумсимон (икки ўқли) ва б. Б. лар бўлади. Шарсимон бошчали суяк Б. и (мас, елка суяги Бўғими) энг серҳаракат ҳисобланади, тухумсимон бошчали суяк Бўғими (мас, болдироёқ панжаси Бўғими) да букилишёзилишдан бошқа ҳаракатлар чегараланган; баъзи суяк Бўғим лари (мас, билактирсак Бўғим ида билак суяги) айланма ҳаракат қилиши мумкин. Қатор Бўғим ларнинг ёрдамчи тузилмалари бўлиб, уларни Бўғим пайлари (тизза Бўғими, жағ Б. и), дисклар, менисклар бир-бирига мослаштириб туради. Баъзи суяклар ўзаро Бўғим ёрдамисиз, бириктирувчи тўқималар, бойламлар ва пайлар ёрдамида бириккан бўлади (мас, калла суяги орасидаги чоклар, чаноқбойламлари, умуртқалар орасидаги пай дисклари ва б.). Б. ҳаракати одамнинг тик юриши, букилиши, ишлаши ва б. ҳолатларини таъминлайди. Бўғим совуққа, касалликларга, шикастларга, моддалар алмашинуви бузилишига ўта таъсирчан бўлади, шу боис уни бу иллатлардан ҳимоя қилиш лозим. Мунтазам равишда бадан тарбия билан шугулланиш Бўғимни мустаҳкамлайди ва уларни ташқи муҳит таъсиротларига чидамини оширади. Бўғим касалликларидан унинг шикастланиши (суяк чиқиши), артроз (туғма ёки моддалар алмашинувининг издан чиқиши туфайли), Б. яллиғланиши (артрит) кўпроқ учрайди. Шунингдек, Б. ларнинг қимирламай қолиши (анкилоз), ҳаракатининг вақтинча ёки бутунлай чекланиши (контрактура) кузатилади.

Носир Аҳмедов.

Loading...