БОҒИСТОН — Тошкент вилояти Бўстошшқ туманщщтн қад. қишлоқ, туманнинг шарқий қисмида, Писком тоғ тизмасининг шим. этагида, Чорвоқ еув омбори соҳилида жойлашган. Аҳолиси қарийб 3000 кишй; боғдорчилик, сабзавотчилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Булоқлардан сув ичади. Қишлоқ номи 10-а. да «Ҳудуд улолам» асарида «Садбағво» шаклида қайд этилган. Боғистонда Тошкентда яшаган Шайх Хованди Тоҳурнинг отаси бўлмиш Умар Боғистонийнинг қабри бор. Қабр атрофида боғ барпо қилинган. Боғистонда Хожа Аҳрор туғилган.