БОҒЛАМА

БОҒЛАМА (грамматикада) — гапда эга ва кесимни бириктирувчи восита. Боғламалар ўз лексик маъносини йўқотиб, ёрдамчи сўз вазифасини бажаради. Улар луғавий бирлик ҳолатида ўз лексик маъносига эга бўлиши мумкин, лекин ёрдамчи сўз сифатида грамматик вазифани бажаришда ундан холи бўлади. Боғлама предикативликни шакллантиради ва от кесимга қўшилиб, унинг модаллик, замон, майл, шахссон маъноларини ифодалайди. У «бўл» феъли ва тўлиқсиз феълнинг «эди», «экан», «эмиш» шаклларидан иборат. Предикативлик қўшимчалари ҳам Боғлама вазифасини ўтайди ва модаллик, замон, шахссон муносабатларини билдиради. Мае, «Мен боғбон бўламан», «Мен боғбондир», «Мен боғбон» ва ҳ. к. Б. вазифасини яна «кел», «сана», «ҳисобла», «ата» каби феъллар ҳам бажара олади. Боғлама от кесимларни шахссон жиҳатдан эга билан мослаштиради, яъни эга ва кесимнинг ўзаро мослашув боғланишини таъминлайди.

Prev Article

БОҒИСТОН

Next Article

БОҒЧА