БОҒЛОВЧИ

БОҒЛОВЧИ (грамматикада) — ёрдамчи сўз. Гап ва ran бўлакларини бирбирига боғлайди. Боғловчи ишлатилишига кўра, якка Боғловчилар («ва», «аммо», «лекин», «агар», «чунки», «учун» ва б.), такрорланувчи Боғловчилар («баъзи», «бир», «гоҳ», «ё» ва б.) га бўлинади. Боғловчи грамматик маъно ва вазифасига кўра, тенг Боғловчи ва эргаштирувчи Боғловчи ларга ажратилади. Тенг Боғловчилар «ва», «ҳамда» — бириктирув Боғловчи ларга («баҳор келди ва дарахтлар уйғонди»); «аммо», «лекин», «бирок», «балки» — зидловчи Боғловчи ларга («у ишга борди, бироқ ишламади»); «ё», «ёки», «ёхуд», «гоҳ… гоҳ», «дам… дам» — айирувчи Боғловчи ларга («дам ҳаво очилади, дам ёмғир ёғади»); «на… на» — инкор Б. ларга («на ёмғир ёғади, на ҳаво очилади») бўлинади. Бириктирувчи Боғловчининг вазифасини «билан» кўмакчиси, «ҳам», «да», «у» («ю») юкламалари ҳам бажариши мумкин. «У» («ю») юкламаси зидловчи Боғловчи вазифасида ҳам келади. Эргаштирувчи Боғловчи кўпинча бош гапга қўшилиб, изоҳлаш ва аниқлаш мазмунини берувчи эргаш гапни боғлаб келади. Улар — «ки(м)» — аниқлов Б. («дейдиларким, ойда ҳам доғ бор»); «чунки», «шунинг учун», «негаки», «токи» — сабаб ва мақсад Б. («келди, шунинг учун қувондим»); «гўё», «гўёки» — чоғиштирув Б. («у тик ағанади, гўё остидан кесилгандай бўлди»); «агар», «башарти», «гарчи» — шарт ва тўсиқсизлик Б. («агар келса, гаплашаман»)ларга фарқланади.

Loading...