БОҒОТ — Хоразм вилоятидаги қишлоқ. Боют туманы маркази. Боғот шим. ғарбда Хўжалик, жан. шарқда Бешариқ қишлоқларига ёндош. Яқин т. й. станцияси Хонқадан 12 км. Боғотдан Урганчгача 30 км. Аҳолиси 8,8 минг кишидан зиёд (2000). Тарихий манбалардан Боғот 2000 йиллик тарихга эга эканлиги маълум. Боғот жан. даги Қалъажиқ (Довудқалъа) дан топилган буюмлар милод бошларига оидлиги аниқланган. Бу қалъа «Буюк ипак йўли»да жойлашганлиги сабабли иқтисодий, ижтимоийсиёсий ҳаётда катта роль ўйнаган. Ҳоз. кунгача қалъанинг ғарбий қисми маҳаллий аҳоли ўртасида «Чўянбозор» деб юритилади. Ҳозирда қалъанинг айрим қисмларигина сақланиб қолган.
Боғотда тўқимачилик, тикувчилик фкалари, пахта тозалаш з-ди, нон маҳсулотлари к-ти, МТП ва б. саноат корхоналари мавжуд. Боғот ҳудудидан Урганч — Ҳазорасп, Хива — Ҳазорасп автомобиль магистраллари ўтган. Боғотда 19а. охирларида катта карвонсаройли бозор бўлган. Бозор очиқ ҳовлидан иборат тўртбурчак шакдда қурилган, расталари ёпиқ бўлиб, бурчакларида салобатли гумбазлари бўлган. Пахса деворли ва асоси мустаҳкам бўлмаганидан сақланмаган. Бозор атрофида косиб ва ҳунармандларнинг кичик уйлари қурилган. Боғот 1970 й. дан сўнг бош режа лойиҳасига кўра ривожланиб бормоқца. Маданият саройи, Ёшлар уйи, мусиқа мактаби, меҳмонхона, марказий касалхона бинолари, и. ч. биноларидан тўқув ва тикувчилик фкалари, нон к-ти, очиқ ва ёпиқ «Наврўз» бозори мажмуаси, «Хумо» чойхонаси, «Бахт уйи», 300 ўринли теннис корти каби жамоат бинолари мавжуд. 4 оммавий ва болалар кутубхонаси, мусиқа мактаби, 3 умумий таълим мактаби, катталар таълим маркази, болалар ва ўсмирлар ижод уйи, 6 мактабгача болалар муассасаси, истироҳат боғи, спорт ва соғломлаштириш мажмуи фаолият кўрсатади (2000).