БОЖ

БОЖ, бож пули — 1) ўрта асрларда Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларида савдогарлар, ҳунармандлар ва б. дан олинган солиқ; шунингдек, мағлуб подшоликлар томонидан ёки забт этилган халқлардан ғолиб томонга тўланган натурал ёки пул солиғи ҳам Бож деб аталган; 2) мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган импорт товарлари, молмулк, қимматбаҳо буюмлар ва б. учун давлат бож назорати ундирадиган пул йиғимлари. Бож мамлакат манфаатини кўзлаб ундирилади, халқаро ва миллим бож тарифларига асосланган ҳолда миллий бозорга турли товарларнинг ноқонуний оқиб келишииинг олдини олади, товарлар импортини мувофиқлаштириб, мамлакат доирасидаги тақчил товарлар экспортини чегаралашга хизмат қилади. Бож билвосита солиқ тури бўлиб, унинг мол киритиш, мол чиқариш ва мамлакат ҳудуди орқалиташиб ўтказиш (транзит) учун ундириладиган турлари бор. Б. муайян товарлар миқдори, донаси, метри, бирлиги, шунингдек товар баҳоси (қ. Адвалор бож) бўйича белгиланган бож тарифы доирасида олинади.

Prev Article

БОДРОҚ

Next Article

БОЖ ТАРИФИ