БОКУ НЕФТЬ-ГАЗ РАЙОНИ

БОКУ НЕФТЬ-ГАЗ РАЙОНИОзарбайжон Республикасининг Апшерон я. о. ва Каспий денгизининг ярим оролга туташ акваториясидаги нисбатан катта захирага эга бўлган нефтьгаз конлари. Жан. Каспий нефтьгаз ҳавзасига мансуб 80 дан ортиқ кондан иборат. Нефть конлари мураккаб бурмаланишга учраган қатламлар (брахиантиклиналлар) орасида, баъзан балчиқ вулканларида, қум, қумтош ва гиллардан ташкил топган ўрта плиоцен даври жинсларида жойлашган. Умумий майд. 8500 км2. Б. н. г. р. да 20 мингга яқин бурғ қудуги кавланган. Нефть уюмлари 4500 м чуқурликкача бўлган қатламларда учрайди. Конлар ишга солингандан буен жами 1 млрд. т дан зиёд нефть қазиб олинган. Апшерон я. о. да нефть оддий қудуқлардан жун усуллар билан жуда қадимдан олиб келинган. 1869 й. да биринчи бурғ қудуғидан нефть олина бошланиши билан нефть саноати ҳам ривожлана бошлади. 20-а. бошида Боку нефть-газ райони нефть қазиб олиш бўйича дунёда 1 ўринга чикди (1901 й. да 11,4 млн. т). Аммо 1 жаҳон уруши арафасида нефть олиш 7,7 млн. т га тушиб қолди. 1920-й. ларгача нефть юза қатламларда жойлашган фақат 6 та кондан олинган. Кейинроқ янги конлар очилиб, насосли ва компрессорли усуллар қўлланила бошлади. Нефтни қайта ишловчи корхоналар (асосан Бокуда жойлашган) ҳам қайта жиҳозланди. 1940 й. да Озарбайжон Республикасида 22 млн. т нефть қазиб олинди (бу ўша даврда Иттифокда қазиб олинган нефтнинг 71%ни ташкил этди). 1940-й. лар охирида Каспий денгизи тубидан катта нефть конлари («Нефть тошлари», Дарвин саёзлиги ва б.) топилиб ишга туширилди. Денгиздаги конлар қуруқлик б-н эстакадалар орқали туташтирилган. Ҳозир нефть 7—8 минг м дан ортиқ чуқурликлардан ҳам олинмоқда. Газ конденсата ва нефтьгаз к. онденсата конлари ҳам бор. Табиий газнинг катта захираси Қорадоғ газнефть конида жойлашган. Газ конларидан фойдаланиш 1950-й. лар охиридан бошланган.

Боку нефть-газ райони нефти метаннафтен турига мансуб. Зичлиги 849,0—920 кг/м3, таркибидаги олтингугурт 0,13—0,39%, парафин 0,61—6,04% ни ташкил этади. Газнинг таркиби 90—96% метан, 1,7 — 5,3% этан, 0,51,5% пропан, 0,31,5% бутан, 0,3—1,5% пентан ва б. дан иборат.

Боку нефть-газ районида янги йирик истиқболли нефтьгаз конлари топилди. Газнинг захираси 16,5 млрд. м3. Газ конларидан Озарбайжоннинг саноат шаҳарларига газ қувурлари тортилган.