БОЛА ҚОЧДИ

БОЛА ҚОЧДИсуннат тўйларида хатнага ётқизиш оддидан тўй болани ўртоқлари томонидан қишлоқ ёки маҳалладаги хонадонлардан бирига, кўп ҳолларда, тоғаси, амакиси, аммаси ёки холасининг уйига яшириш маросими. Бола қочди маросими болаларнингжўрабошиси раҳбарлигида ўтказилади. Тўй болани хатнага ётқизиш вақти етгач, унинг отаси жўрабошига пул, зиёфат учун масаллиқберади. Шундан сўнг болалар тўй болани яширган хонадондан олиб келадилар. Бола қочди маросими қадимда тўйболани ёмон руҳлар хуружидан сақлаб қолиш, ҳимоялаш мақсадида бир нарса ёки пул эвазига қайта сотиб олиш мақсадида ўтказилган. Кейинчалик бу маросим ўзининг қад. сеҳржоду қилиш характерини йўқотиб, тўйни қизитиш мақсадида ўтказиладиган ўйинга айланиб қолди.