БОЛАЛАР ТЕАТРИ

БОЛАЛАР ТЕАТРИ — 1) болалар томонидан ижро этиладиган спектакллар. Ғарбий Европа ўқув юртларида 15-а. дан маълум. Собиқ Иттифоқреспубликаларида 20-а. нинг 20-й. ларидан пайдо бўлди. Болалар бадиий ҳаваскорлигининг бир тури сифатида ўқувчилар уйи ва саройлари, мактаб ва б. жойларда ташкил топди;

2) болалар ва ўсмирлар учун хизмат қиладиган профессионал театр. Ёш авлодни бадиий, эстетик ва гоявий жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилади. Репертуари эртак ва болалар адабиёти намуналари асосида ёзилган инсценировкалардан, мумтоз драматургиянинг мактабда ўтиладиган намуналаридан, болаларбоп пьесалардан иборат. Драматик (ёш томошабинлар театри) ва қўғирчоқ театри каби турлари бор.

Ўзбекистонда Болалар театри илк бор 1928 й. да Тошкентда (Рус ёш томошабинлар театри) ташкил топди. Шу жамоа қошида дастлаб узбек қўғирчоқ театри, 1929 й. да театр студияси юзага келди. Студияни ташкил этишда С. Этьен, Н. Эшмуҳамедов ва А. Исмоиловларнинг хизмати катта. 1930 й. шулар ташаббуси б-н студия профессионал Болалар театрига айлантирилди. 1930—40 й. ларда Тошкент, Наманган, Андижон, Қўқон, Фарғона, Урганч, Тўрткўл ва б. шаҳарларда Болалар театри лари самарали иш олиб бордилар ва диққатга сазовор спектакллар қўйдилар: «Тоҳирнинг ханжари» (Э. Ҳамроев), «Ёрилтош» (Ш. Саъдулла), «Семурғ» (Зулфия), «Абдулла Набиев» (А. Раҳмат) ва б. шулар жумласидан. 1968 й. Бирлашган Ёш томошабинлар театри Рус ёш томошабинлар театри ва Й. Охунбобоев номидаги узбек Ёш томошабинлар meampura ажратилди. «Мардлар қиссаси» (Б. Раҳмонов), «Аму қаҳрамонлари» (П. Тлегенов), «Қовоқвой ва Чаноқвой» (П. Мўмин), «АлиВали» (Л. Маҳмудов), «Чиранма ғоз — ҳунаринг оз» (Ҳ. Назир), «Масхарабоз Али» (Л. Бобохонов), «Сеҳрли най» (М. Халил) ва б. энг яхши спектакллардир.

Республика давлат қўғирчоқ театри, Андижон давлат болалар ва ёшлар театри, Андижон кўғирчоқ театри, Бухоро қўғирчоқ театри, Самарқанд қўғирчоқ театри ва б. театрлар ишлаб турибди.

Республика Болалар театрини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда Ж. Обидов, А. Дониёров, А. Турдиев, Й. Аъзамов, А. Гинзбург, Н. Ладигин, Н. Дўстхўжаев, И. Аҳмедов, О. Толипов, И. Ёқубовларнинг ҳиссаси катта. В. Қодиров, Б. Нурмуҳамедов, М. Ҳамидова, Л. Саъдуллаев, Г. Саъдуллаева, М. Йўлдошева ва б. энг яхши болалар актёрларидир. Ўзбекистонда 6 та қўғирчоқ, 3 та ёш томошабинлар театри ишлайди (1998).

Ҳамид Икромов, Моҳина Аширова.