БОЛДИР

БОЛДИР — тизза билан оёқ панжаси ўртасидаги қисм. Юқоридан тақим ўртасидан ўтган горизонтал чизиқ б-н, пастдан болдироёқ кафти бўғими билан чегараланган. Болдир скелети катта ва кичик болдир суякларидан иборат. Суяклар ораси очиқ бўлиб, уни қалин парда тўлдириб туради. Суяклар ва парданинг олд томонида учта, ташқи томонида иккита ва орқа томонида саккизта мускул устмауст жойлашган. Улар тизза бўғимини букади, панжа ва бармоқларни букади ва ёзади, панжани ички ва ён томонга кўтаради. Болдирнинг ички томонида мускул бўлмайди. Орқадаги энг устки камбаласимон мускул Болдирга маълум шакл бериб туради. У уч жойдан, яъни сон суягининг икки чети ва болдир суягининг орқа юзасидан бощланганлиги учун «уч бошли мускул» деб ҳам юритилади. Бу мускулнинг йўғон, пишиқ, кучли пайи (Ахилл пайи) товон суягига ёпишади ва оёқни эркин кўтариб юришга имкон беради. Болдир терисига сезувчи, мускулларни ҳаракатлантирувчи нервлар ҳамда қон томирлар келади. Болдир оёқнинг бошқа қисмлари билан бирга гавдани кўтариб туришда, юришда қатнашади.

Loading...