БОЛЕРО

БОЛЕРО (испанча bolero) — испан халқ рақси. Суръати ўртача, ўлчови 3/4. Б. одатда гитара ва барабан жўрлигида ижро этилади, рақсга тушувчилар кастаньеталарда мураккаб ритмларни чалиб, баъзан қўшиқ ҳам айтишади. Якка, жуфт ва б. турлари мавжуд. Болеро тахм. 1780 й. да пайдо бўлган, испан халқ байрамсайилларида ижро этилган. 19-а. да композиторларнинг саҳна асарлари (хусусан, опера ва балет) га киритилган, кейинчалик мустақил мусиқа асари (Ф. Шопен, И. Альбенисларнинг фортепиано куйлари, М. Глинка, А. Даргомижский, Л. Делибларнинт романслари ва б.) сифатида ҳам риюж топган. Ўзбекистонда Наюий номидаги опера ва балет театрида М. Равелнинг машхур «Болеро» асари асосида балет саҳнага кўйилган, композитор С. Каримхўжаевнинг «М. Равель хотирасига» деб номланган хореографик поэмаси (1974) айнан мазкур асарига тақлидан юзага келган.