БОЛҒА

БОЛҒА — зарб бериш учун ишлатиладиган дастаки қурол. Каллак ва дастадан иборат. Болға каллаги, одатда, углерод (0,4—0,6%С) ли пўлатдан, дастаси асосан ёғочдан ясалади. Каллакнинг ҳар икки томони тобланади. Болға ларнинг турли хиллари.,мас, ёғоч Б., юмшоқ муҳрали Болға, тепмайдиган (урганда сакраб кетмайдиган) Болға, хавфсиз (зарб пайтда детални беркитиб турувчи) Болға бор (расм). Мискарликда:

1) хойис (хойиск) ёки хойисчорси Болға — мисни юпқалашда; 2) хойис бағал, капчин ёки чамбар Болға — мисни ёйибйиғишда;

3) нимчорси Болға — мисда қолган изларни кетказишда; 4) юмалоқ Болға — мис идишларнинг ички томонига ишлов беришда;

5) терув Болға — мис идишларнинг юзини силликлашда ишлатилади. Темирчилик, тақачилик ва пичоқчиликда:

1) метин Болға — кетмон қирғоғидан елка чиқаришда;

2) дасхойис Болға — темирчи, тақачи ва пичоқчилар босқончи билан бирга ишлаганда;

3) терув Б. — кетмоннинг орқаолдини, тақанинг юзини текислашда;

4) дусара Б. — кетмон зўғатасининг четини қайтаришда; 5) барчинхойис Б. — кушпичоқ ясашда ишлатилади ваб. Техникада металлга зарб билан ишлов (шакл) берадиган асбоб. Темирчиликштамплашда ишлатилади. Буғҳаво, пневматик, механик ва гидравлик юритмали, электр турлари бор (яна қ. Болғалаш машинаси, Босқон).