БОЛҒАЛАШ

БОЛҒАЛАШ — металларга болға ва босқонларда зарб ва босим б-н ишлов бериш усулларидан бири. Қиздирилган металлга болға (ёки босқон)да кўп марта узлукли зарба берилса, у деформацияланиб, астасекин маълум шакл ва ўлчамни олади. Металл буюмларни кўплаб ва сериялаб и. ч. да штампларда Болғалаш усули қўлланилади. Болғалашда чўктириш (кириштириш), чўзиш, текислаш, ёйиш, тешиш жараёнлари бажарилади.