БОЛҒАЛИ

БОЛҒАЛИуруғ номи. Ўтмишда жалойир, кенагас, қурама, қўнғирот, Нурота туркманлари ва б. ўзбек қабилалари таркибига кирган. Болғали — бирул, биюрли, ештеке, керайит, нўғой, нукус, ишикли каби бир қанча бўлакларга бўлинган. Қозоқ ва қорақалпоқлар таркибида ҳам учрайди.