БОЛГАРИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

БОЛГАРИЯ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — Болгариянинг олий илмий муассасаси. София ш. да жойлашган. 1911 й. тузилган. 1949 й. да қайта ташкил этилган. Асосий вазифаси мамлакатда табиий ва ижтимоий фанларни ривожлантириш ҳамда уларни мувофиклаштиришдан иборат. Академия таркибида 50 дан ортиқ акад., 80 дан ортиқ мухбир аъзо, 90 дан зиёд хорижий аъзо, 10 тадқиқот ва ўқув маркази, кутубхона бор. Интларнинг «Доклад», «Ахборот»ларини, шунингдек турли илмий даврий нашрларни чоп этади.