БОЛИВАР Симон (1783. 24.71830. 17.12) — Жан. Америкадаги испан мустамлакаларида мустақиллик учун олиб борилган кураш раҳбари. Венесуэла, Янги Гранада (ҳоз. Колумбия ва Панама), Кито провинцияси (ҳоз. Эквадор) ни Испания ҳукмронлигидан озод қилиб, шу мамлакатлар ҳудудида вужудга келган Буюк Колумбия республикаси президента (1819—30). 1824 и. Перуни озод қилган ва унинг жан. шарқий қисми Юқори Перуда Боливар номи билан аталган Боливия республикасига бош бўлган. Венесуэла миллий конгресси томонидан Халоскор деб эълон қилинган (1813).