БОЛЛС АСБОБИ

БОЛЛС АСБОБИпахта толасининг узунлиги ўлчанадиган асбоб. Инглиз ихтирочиси В. Л. Боллс номидан. Чўзиш аппарати ва ундан олинган пилтани лентага бўлиб чиқувчи мосламадан иборат. Чўзиш аппаратида 2 жуфт металл валик бор. Остки валикка чарм қопланган. Валиклар бир-бирига пружина ёрдамида сиқилиб туради. Пахта намунасидан 200—300 г тола ажратилиб, 32 тенг бўлакка бўлинади ва аралаштирилади. Аралашмани яна 4 бўлакка бўлиб, ҳар бири алоҳидаалоҳида чўзиш аппаратидан ўтказилади ва 4 пилта олинади, сўнгра уларни қўшиб, чўзиб битта пилта ясалади. Ундан тарозида 0,1—0,13 г намуна тортиб олиб, толалари параллел бўлгунча чўзиш аппаратидан ўтказилади, кейин духоба қопланган валикка ўраб, уз. 22 см, эни 15 мм ли пилта ҳосил килинади. Боллс асбобининг иккинчи қисми каретка ва таъминлаш валикларидан иборат. Тайёрланган пилта таъминлаш валиклари орасидан ўтказилиб, кареткага ўрнатилади. Каретка духоба қопланган стол устида юргизилади,шунда пилтадаги толалар духобага ўтади. Духобага ўтган толалар махсус тарозида тортилади. Толаларнинг оғирлигига қараб диаграмма тузилади. Диаграмманинг вертикал координата ўқи толалар оғирлигини, горизонтал координата ўки толалар узунлигини кўрсатади.

Prev Article

БОЛКИАХ

Next Article

БОЛТАЕВ