БОЛМАХАМБЕТОВ

БОЛМАХАМБЕТОВ Махаш (19141977, Нукус) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардиячи сержант. Дашт фронти а7рмиясининг 73гвардиячи ўқчи дивизияси алоҳида ўқчи батальони 2ротасининг бўлинма командири. Болмахамбетов 1943 й. 9 сент. да ўз бўлинмаси билан батальонда биринчилардан бўлиб Днепр бўйидаги Бородаевка қишлоғига ёриб кириб, тунги ҳужум вақтидаги найзабозлик жангида кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1944). Душманнинг бир нечта ўт очиш нуқтасини портлатган. Урушдан кейин Нукус ш. да яшаган.