БОЛОНЬЯ МАКТАБИ — Италия тасвирий санъатидаги мактаблардан бири. Маркази — Болонья ш. Асарларининг ўзига хос хусусиятлари ва таъсирчанлиги б-н 14-а. даёқ Италия тасвирий санъатида муҳим ўрин эгаллади. Акаука Карраччилар томонидан «Тўғри йўлга кирганлар академияси» нинг тузилиши (тахм. 1585) бу ерда Европа академизми қоидалари ва келгусида шаклланадиган Болонья мактаби вакиллари (акаука Карраччилар, Доменикино, Г. Рени, Гверчино) диний ва афсонавий мавзуларда безак композициялар, деворий расмлар яратган. Болонья мактаби санъат тарихида бадиий таълим тизимини яратди, бароккога хос меҳроб картиналар, маҳобатли безак расмлар, «қаҳрамонона» манзаралар турини ишлаб чиқди. Дастлаб асарлари (портрет ва маиший жанр)га туйғуларнинг ҳаққонийлиги ва ғоянинг янгилиги хос бўлган. Болонья мактаби академизми кейинчалик (Италия ва ундан ташқарида кенг тарқалди) ҳаётдан ажралиб қолган ҳиссиз бадиий воқеага айланди.