БОЛОНЬЯ

БОЛОНЬЯ — Шим. Италиядаги шаҳар, Эмилия-Романья вилояти ва Болонья провинциясининг маъмурий маркази. Шим. Апеннин тоғлари этагида, Рено дарёси бўйида, По дарёси б-н канал орқали боғланган. Аҳолиси 404 минг киши (1995). Мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Йирик транспорт йўллари тугуни. Қ. х. маҳсулотларини қайта ишлайдиган, озиқовқат, приборсозлик, тракторсозлик, полиграфия, электротехника, қора металлургия саноати ривожланган. Гидротурбина, т. й. ускуналари, озиқ-овқат ва кимё саноатлари учун машиналар, ўғит, керамика ва пойабзал ишлаб чиқарадиган корхоналар бор. Европадаги энг қад. унт (11-а.), муҳандис, ветеринария, савдо интлари, Бадиий академия ва бадиий лицейлар, музейлар мавжуд. Шаҳар мил. ав. 6-а. охирларида этрускларнинг йирик шаҳри сифатида ташкил топган. Ўрта асрларда ўзининг ҳуқуқ мактаблари билан ном чиқарган. 1861 й. дан Италия қироллиги таркибида. Болонья марказида меъморий ёдгорликларга бой Виктор Эммануил майдони бор: СанСтефано роман черкови мажмуаси (11—13-а. лар), уйминоралар (11—12а. лар), готика палаццоси (13 — 15-а. лар), СанПетронио черкови (14 — 17-а. лар), барокко ва ренессанс услубидаги ҳашаматли саройлар (15-а.) ва б.