БОЛҚОН ЯРИМ ОРОЛИ

БОЛҚОН ЯРИМ ОРОЛИ — Жан. Европадаги ярим орол. Майд. 505 минг км2. Б. я. о. нинг материкдаги шартли чегараси Дунай ва Сава дарёларидан ўтади. Кичик Осиё я. о. дан Мармар денгизи, Босфор ва Дарданел бўғозлари орқали ажралиб туради. Ғарбдан шарққа (45° ш. к. бўйлаб) 1260 км, шим. дан жан. га 950 км га чўзилган. Болқон ярим оролини Қора денгиз, Ўрта денгиз, Мармар, Эгей, Иони ва Адриатика денгизлари ўраб туради. Қирғоқлари жуда парчаланган, ярим орол атрофида майда ороллар кўп (Шим. Спорада, Эвбея, Киклада ва б.). Б. я. о. нинг катта қисми тоғлардан иборат, ғарбий ва жан. томонларида тоғлар қирғоққа яқинлашиб келган. Шим. шарқий қисмида СтараПланина (Болқон) тоғлари ва Добружа платоси жойлашган. Ярим оролнинг шарқий қисмида унча катта бўлмаган пасттекисликлар бор. Ўрта Дунай ва Қуйи Дунай текисликларининг жан. қисми киради. Соҳилида Ўрта денгиз иқлими, марказий ва шим. қисмида мўътадил континентал иқлим, тоғлик қисмида эса баландлик иқлим минтақалари ҳосил бўлган. Июлнинг ўртача т-раси шим. да 22—23°, жан. да 25—27°, янв. ники шимла — Г дан —2° гача ва жанда 81 Г. Йиллик ёғинғарбида 10001500 мм, Котор қўлтиғи атрофида 5000 мм, шарқий важан. қисмида 1000 мм дан кам. Дунайдан бошка дарёлари унча катта эмас, лекин гидроэнергия ресурсларига бой. Энг йирик дарёлари — Марица, Морава, Струма, Искир, Сава. Болқон ярим ороли жан. қисмининг ва Адриатика денгизи соҳилининг ўсимликлари Ўрта денгиз ўсимликлари типига киради. Бошқа қисмларидаги ўсимликлар Марказий Европа ўсимликларига ўхшайди. Тоғларнинг ён бағрида кенг баргли ва игна баргли ўрмонлар, юқорисида ўтлоқлар бор. Фойдали қазилмалардан кумир, темир рудаси, рангли металлар (мис, рух, қўрғошин), симоб, боксит, нефть бор. Болқон ярим оролида Болгария, Албания, Греция, Босния, Герцеговина, Македония, Хорватия, Словения, Руминия, Югославия ва Туркиянинг бир қисми ҳамда Италиянинг шим. шарқидаги кичик бир қисми жойлашган.

Next Article

БОЛҒАЛИ