БОЛТИҚ ДЕНГИЗИ

БОЛТИҚ ДЕНГИЗИ — Атлантика океанининг бир қисми. Майд. 419 минг км2. Материк ичкарисига чуқур кириб борган. Чуқ. 40—100 м, энг чуқур ери 470 м. Б. д. да сув ости баландликлари ва ботиқлар, Ботния, Фин, Рига каби қўлтиқлар, Сааремаа, Рюген, Готланд, Эланд, Борнхольм, Аланд каби катта ороллар бор. Океан билан Эресунн, Катта ва Кичик Бельт, Каттегат ва Скагеррак бўғозлари орқали туташган. Қирғоқлари асосан қумли пасттекисликлардан иборат, шим. шарқи қояли. Денгиз туби қум ва гилли балчиқлар билан крпланган. Ботиқлар, қатортепалар ва жарликлар кўп учрайди. Болтиқ денгизига 250 дан ортиқ даре (Нева, Ғарбий Двина, Висла Одра ва б.) қуйилади. Болтиқ денгизининг иқлими мўътадил. Жан. да янв. нинг ўртача т-раси — 1,1°, июлники 17,5°, шим. да янв. ники — 11,5°, июлники 17°. Ўртача йиллик ёғин 500—600 мм, баъзи жойларида 1000 мм гача. Қишда сув юзасининг т-раси 1—3°, езда 18—20°. Б. д. нинг қирғоққа яқин қисмлари нояб. дан апр. ойигача музлайди. Болтиқ денгизи юзасида сувнинг шўрлиги фақат ғарбида 11%о, бошқа қисмларида 2—3%о дан 6 — 8%о гача. Болтиқ денгизида сельд, чавақбалиқ, анчоус, палтус, лосось, олабуға овланади. Ботния қўлтиғида тюлень бор. Болтиқ денгизи Болтиқбўйи мамлакатларининг экспортимпортида ва йўловчилар ташишда катта аҳамиятга эга. Антропоген таъсирлар натижасида экологик аҳволи ёмонлашган. Асосий портлари: СанктПетербург, Таллин, Рига, Лиепая, Вентспилс, Клайпеда, Калининград, Шчецин, ГданьскГдиня, Росток ва б. Курортлардан: Юрмала, Колобжег, Устка ва б.

Loading...