БЎЛУК — булук:
1) мўғуллар истилоси даврида (13-а.) пайдо бўлган маъмурийҳудудий бирлик; шаҳар атрофидаги шаҳарга тобе р-нларга бўлинган, тумандан кичик бўлган. Туманларга бўлинган вилоятлар, одатда, Бўлук ларга тақсимланмаган. Бўлукдан тўпланган солиқ ва жарималар олий ҳукмдор (хон, подшоҳ)нинг шахсий хазинасига тушган. Б. Хуросонда маъмурий термин сифатида 19-а. гача ишлатилган.
2) Ўрта асрларда Туркияда ҳарбий қисм.