БОМБА

БОМБА (лот. bombus — шовқин) — 1) артиллерия снарядининг эски номи. Силлиқ стволли артиллерияда ичи бўш сферик чўян корпусдан, қора порох зарядидан ва порох таркиби зичлаб тиқилган ёғоч найчадан иборат снарядлар Б. ёки гранаталар деб аталган. Бомбанинг заряди найчадаги модда ёнгандан кейин портлайди. 19-а. дан бошлаб рус армиясида бир пуд (16 кг) дан ортиқ снарядлар Бомба деб аталган, 122 мм ли тупларнинг снаряди ҳам 20-а. 30йилларигача Бомба дейилган;

2) 1-жаҳон урушида ишлатилган бомба ирғиткичнинг портлаб парчаланадиган снаряди;

3) порохнинг ствол ичидаги газ кучи ва т-расини улчаш учун ишлатиладиган асбоб;

4) авиация бомбаси (қанотли снарядлар деб аташ расм булган);

5) сув ости кемаларини портлатиш учун мўлжалланган снаряд; 6) атом бомбаси.

Loading...